Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

"Милан" устози: "Ливерпул"ни мағлуб этишимиз мумкин"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Пауло Фонсека Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида "Ливерпуль" билан уй учрашувидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ливерпуль" — ажойиб жамоа, айни дамда Европадаги энг кучли жамоалардан бири. Улар позицион ва индивидуал жиҳатдан жуда кучли, бу футболчиларни барчамиз яхши биламиз. Ғалаба қозониш учун мукаммал ҳимояланишимиз керак.

Чемпионлар лигасида бундай турдаги жамоаларга қарши хатога йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар бир хато голга қимматга тушади. Кейин ҳужумда имкониятларга эга бўлишимиз учун ҳимояда ишончли ўйнашимиз керак бўлади.

"Ливерпуль" фаворит эканлигига қўшиламанми? Биз хоҳлаган нарсани айта оламиз. Муҳими, майдонда нима қилишимиз. Энг муҳими, ўзимизни қандай ҳис қиляпмиз. Биз эса "Ливерпул"ни мағлуб эта олишимизни ҳис қиламиз ва хоҳлаймиз" - деди Фонсека матбуот анжуманида.

Жамоалар ўртасидаги ўйин 17 сентябрь куни Миланда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

Киритилди: 18:34, 16.09.2024.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.