Ярим ҳимоячи Адриен Рабьо француз футболига қайтди. Ижтимоий тармоқларда 29 ёшли футболчи аллақачон «Марсель» учун тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Рабио «Марсель»га трансфер ойнасидан ташқарида эркин агент сифатида қўшилади. Ўтган ёзда «Ювентус» билан шартномаси тугаганидан кейин ярим ҳимоячи бир неча ой клубсиз эди.
Аввалроқ Франция чемпионатида Адриен Рабьо «ПСЖ» ва «Тулуза» клубларида тўп сурган.