Рауль де Томас буқалар жангига клубни хабардор қилмасдан кетган.
Жорий мавсумда ҳали битта ҳам ўйин ўтказмаган "Райо Вальекано" форварди ўтган якшанба куни ўз агенти Алехандро Чичарро томонидан уюштирилган буқалар жангига ташриф буюрди.
Футболчи клубни хабардор қилмасдан Францияга йўл олган, деб хабар беради COPE.
Бу ҳаракат клубнинг норозилигига сабаб бўлди, чунки футболчи буни Ла Лиганинг 5-турида "Райо"нинг "Осасуна"га қарши ўйинидан бир кун олдин қилган.
Ҳужумчи кечки машғулотларга қайтишга муваффақ бўлган бўлса-да, "Райо" футболчини жазолаш имкониятини аллақачон кўриб чиқмоқда.
Таъкидланишича, клуб бу ҳақда футболчининг ижтимоий тармоқлардаги суратлари туфайли билиб қолган.