Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

«Бунёдкор»ни Таиландда қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлислар диққатига!

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-оффга биринчи ўрин билан йўлланма олди.

Кеча "қалдирғочлар"нинг 1/8 финалдаги рақиби номи маълум бўлди. Чорак финалга йўлланма олиш учун "Бунёдкор" Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби билан баҳслашади. Бурирам шаҳридаги баҳс 14 май, сешанба куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлислар учун Таиландга сафар ташкил этилмоқда.

Ушбу сафар Ўзбекистон футбол федерацияси қошидаги мухлислар клуби хамда дунёга машҳур "BCD TRAVEL" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Сафар давомида "қалдирғочлар"ни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашдан ташқари, саёҳларни қабул қилиш бўйича жаҳонда етакчилардан бири бўлган Таиланд мамлакатининг бир неча эътиборга молик жойларини ҳам кўздан кечирадилар. Сафарнинг умумий давомийлиги саккиз кунни ташкил этади. Унда Таиланднинг Паттайя ва Бурирам шахарларида бир неча кун бўлиб, мухлислар бетакрор табиати билан ўз ўрнига эга бўлган масканлар ажойиботларидан, крокодил, филлар боғлари, дунёга машҳур оқ кумли пляжлардан баҳраманд бўлишади. Шунингдек, мухлислар делегацияси жаҳонга донғи кетган Банкок шаҳрида ҳам бир неча кун худди сайёҳлардек дам олишади.

Сафар билан боғлиқ батафсил маълумотларни ЎФФ мухлислар клуби сардори Абдураҳмон Фозиловдан олишингиз мумкин. Телефон: +99890 1759001

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:55, 02.05.2013.
Ўқилди: 4144 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик