Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари қайта кўриб чиқилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш аллақачон долзарб масалалардан бирига айланган.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ушбу муҳим мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов, шунингдек, федерация ва ассоциациялар масъуллари иштирок этишди.

Учрашувни Ойбек Омилович олиб борар экан, Ўйинларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш қанчалик муҳимлиги ҳақида тўхталди.

Шунингдек, ёшлар Осиё ўйинлари 2025-йилнинг сентябрь, ёшлар Пара Осиё ўйинлари эса октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётгани, унинг дастурига кирувчи тахминан 90 фоиз спорт тури аниқ бўлиб улгургани ҳақида маълумот берди.

Йиғилиш давомида федерациялар билан ҳар бир спорт турларидаги беллашувлар қайси объектда неча кун давомида ўтказилиши, қанча дастурларда медаллар ўйналиши борасида фикр алмашилди.

Ўз навбатида, Азизжон Якубжанович барча спорт туридаги беллашувлар учун зарур инвентарлар рўйхатини шакллантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Якунда федерацияларга Ўйинларни ўтказиш бўйича ташкил этилган дирекция билан ишловчи масъулларни бириктириш, спорт дастурларини кўриб чиқиш, халқаро ва Осиё федерациялари томонидан ажратиладиган ҳакамлар ва техник делегатлар бўйича маълумот шакллантириш, баҳсларни ўтказиш учун зарур инвентарлар рўйхатини кўриб чиқиш борасида кўрсатмалар берилди.

Киритилди: 20:36, 18.09.2024.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.