Биз учун аҳамиятлиси, мусобақанинг 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларида ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова биринчи ўринни қўлга киритди.
54 ёшли ҳамюртимиз белгиланган масофани 2 соату 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ёш тоифасидан қатъи назар ўзбекистонлик аёл марафончилар томонидан қайд этилган энг яхши ўнинчи натижа бўлди.
Аллаярованинг бундан аввалги шахсий рекорди 3 соату 1 дақиқага тенг бўлиб, Чикаго марафонида ўрнатилган эди. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган ҳамюртимиз Тошкент вилоятида истиқомат қилади.