Кевин Де Брюйне "Интер"га қарши ўйинда жароҳат олди.
"Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси доирасида миланликлар билан ўйнади (0:0).
Учрашувнинг 44-дақиқасида бельгиялик жароҳат олди. У тиббиёт ходимлари билан кўзларида ёш билан суҳбатлашди.
Ярим ҳимоячи биринчи бўлимни охиригача ўйнади, аммо танаффус вақтида унинг ўрнини Илкай Гюндоган эгаллади.