"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти агар мавсумдаги ўйинлар сони камайтирилса, футболчилар маошини камайтиришга рози бўлишларини айтди.
Мутахассис футболчиларнинг бандлиги туфайли дам олишга улгурмаслиги ва тез-тез жароҳат олишидан хавотирда.
"Футбол жамоатчилиги бу ҳақда ўйлаши керак, чунки жароҳатлардан қочиш учун камроқ ўйин ўтказиш керак. Футболчилар камроқ ўйнаса, маошларини камайтиришга қарши бўлмайди", - деди испан клуби устози.