Энцо Мареска Михаил Мудрикнинг ўйин амалиёти камлиги ҳақида гапирди.
"Мудрик ўйин вақтисиз қандай ривожланиши мумкин? Албатта, машғулотларда. Машғулотлар - футболчилар ривожланишининг ягона йўли.
Биз барча ўйинчиларнинг кундан-кунга яхшиланиб боришига, баъзилари машғулотлардан кейин қолиб, қўшимча ишлашларига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламиз.
Михаил улардан биридир. У ҳозир майдонда эмас, лекин бу унинг келажакда ўйнамайди дегани ҳам эмас", - деди "Челси" бош мураббийи.