"ПСЖ"нинг 25 ёшли италиялик дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жароҳатидан даволанишда давом этмоқда, дея хабар беради Франция клуби расмий сайти Лига 1нинг 5-тури доирасида «Реймс» билан сафар учрашуви арафасида.
Олдинроқ парижликлар ва Италия терма жамоаси дарвозабони сонидаги мушакларида ноқулайлик сезаётгани, шу сабабдан у Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Жирона" билан уй учрашувини (1:0) ўтказиб юборгани маълум бўлганди.
Шу тариқа, Матвей Сафонов “Реймс” билан ўйинда “ПСЖ” дарвозасини қўриқлаши мумкин.