"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд голлар бўйича навбатдаги рекордга эришди.
Норвегиялик футболчи якшанба куни АПЛ доирасидаги ўйинда (2:2) "Арсенал" дарвозасига гол урди. Эндиликда 24 ёшли форвард чемпионатнинг бешта ўйинида ўнта гол уришга эришди – аввалроқ Премьер-лиганинг бутун тарихида ҳеч ким бу кўрсаткичга бунчалик тез эришмаган эди, деб хабар беради Squawka. Иккинчи ўринда 90 йилларда "Ковентри"да ўйнаган Майк Куинн - бунинг учун унга олтита ўйин керак бўлган.
24 сентябрь куни "Манчестер Сити" Лига кубоги доирасида "Уотфорд"га қарши баҳс олиб боради.