Эрлинг Холанд Англия лига кубоги ўйинини ўтказиб юборади.
Футболчининг отасининг узоқ йиллик дўсти Ивар Эггьянинг дафн маросими шу ҳафта бўлиб ўтади. Клуб Эрлингга 24 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Уотфорд"га қарши ўйинни ўтказиб юборишга рухсат берди. Форвард Норвегияга йўл олди.
Тахминларга кўра, Холанд 28 сентябрь куни АПЛ доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйинда иштирок эта олади.