Каталониянинг «Барселона» клуби «Ювентус» ва Польша терма жамоасининг собиқ дарвозабони Войцех Шеснига қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Томаш Влодарчик хабарига кўра, «Барселона» вакиллари ўтган август ойи охирида футболчилик фаолиятини якунлаган 34 ёшли дарвозабон билан аллақачон боғланишган. Манбанинг хабарига кўра, «Барселона» Шеснини тезроқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Олдинроқ ОАВда «Барселона» жароҳат олган Марк-Андре тер Штеген ўрнига янги дарвозабонни қўлга киритиш учун бор куч-ғайратини ишга солиши ҳақида хабарлар тарқалганди.