Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг ўйини ҳақида гапирди. Англиялик футболчи "Алавес"га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширди.
21 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда ҳали гол ура олмади.
"Беллингем бугун ажойиб ўйин кўрсатди. У ўтган мавсумда бўлгани каби тез-тез жарима майдончасига кириб боришга кўникиши керак", - деди италиялик мураббий.