"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Родрининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
"Биз ечим топамиз. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак ва шундай бўлади. Ўтган мавсумда биз Холандсиз уч ой, Де Брюйнесиз беш ой ўйнадик ва биз Премьер-лигада ғалаба қозондик", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.