Босния ва Герцеговинанинг иккинчи дивизионида тўп сураётган “Сутеска Фоча” баскетбол клуби ўз ўйинчиларидан бири учун ғайриоддий турар жой топди. Энди у маҳбуслар билан бир бинода яшайди.
Бундай ечимга келишга шаҳарда ижарага бериладиган уй-жой нархларининг юқорилиги сабаб бўлган “Сутеска” раҳбарияти ўз баскетболчиси учун бюджетли квартира топа олмади, шунинг учун клуб ўз футболчисига ахлоқ тузатиш муассасасида яшашга рухсат бериш учун маҳаллий қамоқхона раҳбарига мурожаат қилди. Дастлаб у ерга уч кишини юбориш режалаштирилган эди, аммо охирида улар фақат бир кишини жойлаштиришга қарор қилган.
"Шаҳримизда ижара ҳақи юқори бўлган даврда бу чора клуб ишини сезиларли даражада енгиллаштириб, унинг янада ривожланишига хизмат қилади. Ёрдамингиз учун раҳмат"— деб ёзди клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда ва ахлоқ тузатиш муассасасига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.
Баскетболчи 26 ўринга мўлжалланган қамоқхона биносидаги ресторанга жойлаштирилди, дейилади жазони ижро этиш муассасаси расмий сайтида.
Шу тариқа, “Сутеска” ўйинчиси мавсум давомида қонуний равишда қамоқда бўладиган дунёдаги биринчи профессионал клубга айланди. Спортчисининг исми ошкор этилмаган.
Ўтган мавсумда “Сутеска” Серб Республикаси биринчи лигаси турнирида 8-ўринни эгаллади. Регламентга кўра, турнир ғолиби маҳаллий лига тизимидаги энг юқори даражадаги баскетбол бўйича Босния чемпионатига йўл олади.
Фоча шаҳри Черногория ва Сербия билан чегарада жойлашган. Унинг ҳудудида кўплаб диққатга сазовор жойлар мавжуд, шу жумладан Европадаги энг катта, дунёда АҚШдаги машҳур Grand Canyon’дан кейин иккинчи ўринда турадиган канён мавжуд. Гўзал табиат ва биноларнинг камлиги ҳудуддаги ижара нархининг юқорилигига сабаб бўлган.