"Реал Мадрид" расмий сайтининг хабар беришича, Пальма-де-Малёрка суди 2023 йил февралида бўлиб ўтган "Мальорка" – "Реал Мадрид" учрашувида ҳужумчи Винисиус Жуниорни ирқий ҳақорат қилган шахсни айбдор деб топди.
Текширув давомида маълум бўлишича, ўша "Мальорка" мухлиси "Вильярреал"га қарши ўйинда Саму Чуквуэзени ҳам ирқий ҳақорат қилган. Суд мухлисни бир йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бундан ташқари, ушбу шахс уч йилга Испания Қироллик футбол федерацияси ва Миллий профессионал футбол лигаси шафелигидаги ўйинларга бориши тақиқланган.