Якшанба куни «Тоттенхэм» Англия Премьер-лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши сафарда ўйнайди. Лондон жамоаси бош мураббийи Ангелос Постекоглу жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида кадрлар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Сон Хён Миндан ташқари барча футболчилар яхши. Лекин Сон ҳам унчалик ёмон эмас», деди Постекоглу журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Сон Европа лигасининг «Қорабоғ»га қарши ўйинида иккинчи бўлимда алмаштирилган эди. Ушбу баҳсда «Тоттенхэм» ўз майдонида 3:0 ҳисобида зафар қучди.