Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Фахрийларимизни эслаймиз ва қадрлаймиз

Баҳо:
+6 | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 2 мартдаги «9 майни Хотира ва Қадрлаш куни, деб нишонлаш тўғрисида»ги Фармони асосида мамлакатимизда ҳар йили Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, бор куч-қувватини аямаган  фахрийларимизга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши ва ўтмиш тарихни улуғлаш биз келажак ёш авлоднинг бурчидир.

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб халок бўлган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини эслаш ва қадрлаш мақсадида жойларда турли тадбирлар, спорт мусобақалари, турнирлар ташкиллаштирилиб, ўтказиб келинмоқда. Ана шундай спорт тадбирларнинг бири Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида ҳам бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон футбол федерацияси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 7-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган Давлат умумий ўрта таълим бериш мактаб-интернатининг мусобақа низомига мувофиқ ҳамда  «9 май - Хотира ва Қадрлаш куни» муносабати билан Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида 2000-2001 ва 1998-1999 йилларда тўғилган болалар ўртасида футбол бўйича очиқ биринчилиги ташкиллаштирилди. Бу мусобақага шаҳар ва туманлардан йигирмадан ортиқ жамоа қатнашди. Барча ўйинлар қизиқарли, курашларга бой тарзда ўтди.

Мусобақа якунига кўра жамоалар ўз ёш тоифасига кўра қўйидаги совринли ўринларни эгаллашди.

2000-2001 йиллар:
1-ўрин: Хўжайли тумани жамоаси.
2-ўрин: Тахиатош шаҳри жамоаси.
3-ўрин: Нукус шаҳри жамоаси.
 
1998-1999 йиллар:
1-ўрин: Тахиатош шаҳри жамоаси.
2-ўрин: Нукус шаҳри жамоаси.
3-ўрин: Халқобод шаҳри жамоаси.
 
Мусобақанинг совриндор жамоаларига ташкилотчилар томонидан тегишли совғалар топширилди.

Бундай спорт мусобақалари давлатимиз байроғини баланд кўтарадиган, юрт шаъни, халқ ғурури учун курашадиган маҳоратли спортчиларни тарбиялашда ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда. Ушбу оммавий спорт тадбирларида қатнашаётган болалар орасидан келгусида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамизда, қолаверса миллий терма жамоамизда муносиб ўрин эгаллайдиган маҳоратли ёш футболчиларни тарбиялаб чиқариш ҳар бир устоз-мураббийларнинг бурчидир.

Абдумажид Қодиров,
Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси
(UZBEKISTONIM никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:37, 05.05.2013.
Ўқилди: 4625 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.