Суперлигада 20-тур якунланди. Турнинг сўнгги учрашуви Тошкентда кечди. Унда пешқадам "Насаф" "Бунёдкор" билан куч синашди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ғалабани қўлдан чиқардик. Бунга бир нечта сабаб бор. Ҳисоб 0:2 бўлган пайтида кўп нарсани ўзгартиришга улгурмай қолдик. Биринчи голдан кейин ўйинимиз бузилиб кетди. Илк 20 дақиқада биз ҳужумлар қилдик, кейин темпни туширдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, аммо кейин тўп ўтказиб юборганимиз бироз режаларни барбод қилди. Қизил карточка ҳам қийнаб қўйди.
Жамоа 0:2 дан кейин ОЧЛ ҳақида ўйлай бошлагандек...
Ҳақиқатдан ҳам, кейинги турда бизни маъсулиятли баҳс кутиб турибди. Халқаро учрашувга ҳам тайёргарлик кўриш учун ҳам бугун ротацияга мурожаат этдик. 0:2 пайтида позицион ўзгаришларни қилишга улгурмай қолдик. Ўзимизга келгунимизга қадар қизил карточа, умуман олганда кўп нарсалар бўлиб кетди. Балки, йигитлар ҳам 0:2 дан кейин беш киши бўлиб ҳам Темурхўжага зарба йўллаш имкониятини яратиб берди. Уларнинг ҳам ҳаёли кейинги беллашувга кетган бўлиши ҳам мумкин. Бугунги ўйин кўрсатдики, 90 дақиқа эътиборли бўлиш керак.
"Шабаб Ал Аҳли" ҳақида фикрингиз?
У жамоа ҳақида сизларда ҳам маълумотлар етарлича. Легионерларини санаб тугата олмадим. Шунга қарамай, ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ўтган турдаги "Қувайт" жамоаси бу мамлакати чемпиони. Осон ўйин бўлмади. Иссиқда қийналганимиз ҳам рост. ОКМК билан учрашувни ўйлаган холда, биз бир нечта етакчи футболчимизни қолдириб кетган эдик. Гуруҳдан чиқиш учун очко тўплашимиз керак.
"Бунёдкор" ҳақида фикрингиз?
"Бунёдкор" биринчи даврада 13 та ўйинда битта ғалаба қозонган бўлса, иккинчи даврада 3 маротаба бу ишни уддалади. Бу жамоани ўйинни ташкил этишда ўсиш борлигини англатади. Қўшимчасига, қарши ҳужумларда ҳам қўшгани сезилмоқда. Маҳоратли ўйинчиси борлиги уларни ҳужим чизиғидаги ишларини енгиллаштирмоқда.