Бир неча ҳафта олдин дарвозабон Андрей Лунин "Реал" билан шартномасини 2030 йилнинг ўрталарига қадар узайтирди. Бироқ украиналик футболчи Европа суперклубларининг радарида қолмоқда. Fichajes хабарига кўра, Лунинга "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг қайд этишича, "Манчестер Юнайтед" Андре Онананинг ўйинидан норози, агар Эдерсон келаси йили кетса, "Манчестер Сити"га дарвозабон керак бўлиши мумкин. Аввалроқ бразилиялик футболчи Саудия Арабистонига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Айтиш жоизки, Лунин ўтган мавсумда Тибо Куртуа жароҳат олганида "Реал"да яхши ўйин кўрсатганди. Transfermarkt портали 25 ёшли украиналик футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.