Шу кунга қадар Европанинг кучли бешлик лигаларида атиги икки нафар футболчи ўнта голда иштирок этишга улгурди.
Буни биринчи бўлиб "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд амалга оширди – унинг жорий Премьер-лигада урган ўнта голи бор. "Челси" аъзоси Коул Палмер "гол-плюс" тизимида олтита гол ва тўртта голли узатма билан икки кўрсаткичга эришган иккинчи бўлди. Пешқадамлардан бир қадам ортда қолган Ламин Ямал, Роберт Левандовски (иккаласи ҳам "Барселона"), Харри Кейн ("Бавария") ва Омар Мармуш ("Айнтрахт") тўққизтадан голда иштирок бор.
Эслатиб ўтамиз, Коул Палмер яқинда АПЛ доирасидаги "Брайтон"га қарши ўйинда покер қайд этган эди.