"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед"нинг янги аъзоси Маттейс де Лигтнинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нега улар бўшлиқни ёпмай, ўнг қанотга ўтишмаяпти, тушуна олмаяпман. Унинг орқасидаги форварднинг унга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу аллақачон Мартинеснинг жавобгарлиги. Агар Маттейс олдинга чиқса, Лисандро унинг ўрнини тўлдириши керак", - деди Каррагер.
“Манчестер Юнайтед” – “Тоттенхэм” учрашуви “Олд Траффорд”да бўлиб ўтди ва 0:3 ҳисобида мезбонларнинг йирик мағлубияти билан якунланган эди.