Нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари Англия Премьер-лигасида тўп тепаётган баъзи футболчиларнинг нархларини янгилади. «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд 20 миллион еврога қимматлашди ва ҳозир 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шу тариқа Холанд дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди. Аввалроқ норвегиялик бу мақомни Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе билан бўлишиб турганди - «Реал» учлиги 180 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 йилги мавсумда Эрлинг Холанд саккизта ўйин ўтказиб, ўнта гол урган. Сешанба куни «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасида «Слован»га қарши баҳс олиб боради.