"Ювентус"нинг мавсум бошидан буён мағлубиятсиз серияси 8 ўйинга етди.
Тиаго Мотта шогирдлари бугун Чемпионлар лигаси доирасидаги "Лейпциг" билан ўйинда (3:2) иккинчи бўлим ўртасидан меҳмонда озчиликда ўйнаб, "камбэк" қилишди.
"Бьянконерилар" бу мавсумда ҳали ҳеч кимга ютқазмаган. Улар беш марта ғалаба қозонишди ва уч марта дуранг ўйнашди. Улар фақат Чемпионлар лигасида гол ўтказиб юборишди - ПСВ ва "Лейпциг".
6 октябрь куни "Ювентус" А Серия доирасида "Кальяри"ни қабул қилади.