Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Чезаре Пранделли профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилганидан сўнг футболни соғинмаётганини очиқ айтди.
"Менинг вақтим ўтди, энди мен нефть ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, ўзимни шу касбга бағишлайман. Фаолиятимни тугатишим кераклигини ҳис қилдим ва буни уддаладим. Лекин мен футбол томоша қилиб тураман. Айниқса, "Ювентус" ўйинлари", - дея Пранделли сўзларини келтиради Juvenews.eu.