Кириш Регистрация

Ла Лиганинг собиқ ҳаками Куртуанинг дисквалификация бўлишига қарши

Баҳо:
+ | -1

Эдуардо Итурральде Гонсалес Тибо Куртуани дисквалификация қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти.

Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган “Реал” – “Атлетико” учрашуви (1:1) 2-бўлимида "матрасчилар" мухлислари “Реал” дарвозабони Тибо Куртуага трибунадан нарсаларни отишни бошлагани сабабли ўйин тўхтатилди.

Бунгача бельгиялик футболчи Эдер Милитаонинг голини нишонлаш учун дарвоза орқасидаги трибуналар томон бурилиб: “Кет!” деб бақирди.

RFEF тартиб-интизом қўмитасига берган тушунтиришида "Атлетико" Куртуанинг "провокацион хатти-ҳаракати"га ишора қилиб, мумкин бўлган санкцияларни юмшатишга умид қилган.

Шу билан бирга, “Реал” дарвозабонининг ҳаракатлари ўйин ҳисоботида акс эттирилмаган, демак, унга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланилмайди.

"Агар ўйинчи ҳақиқатан ҳам мухлисларга қарата провакацияга йўл қўйган бўлса ва уларни ўзи бошласа, регламентда 4 тадан 12 та ўйингача дисквалификация кўзда тутилган.

Куртуа мисолида бу ҳатто сариқ карточка ҳам эмас. Рақобат қўмитаси аралаша олмайди", - деди Ла Лиганинг собиқ ҳаками.

Киритилди: 12:33, 03.10.2024.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик