Италия чемпионатининг навбатдаги турида “Наполи” ўз майдонида “Комо”га қарши баҳс олиб боради. Меҳмонлар бош мураббийи Сеск Фабрегас учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида рақиблар бош мураббийи Антонио Конте ҳақида гапирди. Унинг қўл остида испаниялик ярим ҳимоячи "Челси"да ўйнашга муваффақ бўлганди. Фабрегас Конте унга кўп нарсани ўргата олганини тан олди.
"Бизни қийин йўл кутиб турибди, рақиблар эса лигадаги энг яхши формадаги жамоа. Конте менинг "Челси"даги мураббийим эди. Аввалига ўйнамадим, лекин ундан кўп нарсани ўргандим. Бироқ, у ҳали ҳам ўзига шубҳа қилмоқда ва шунинг учун "Наполи"да одатдаги тизимига нисбатан бир нечта нарсаларни ўзгартирди. Менимча, биз ҳам ўзимиз учун оптимал ўйин схемасини топа олдик", - деди Фабрегас Corriere dello Sport нашрига.
"Наполи" айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Комо" ўнинчи ўринда.