Кириш Регистрация

Александр Хомяков: "Аввал кубокни ютиб олайлик, кейин гонорарни гаплашамиз"

Баҳо:
+ | -

Эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

"Ўйинга тайёрмиз. Эртага бизни жиддий бахс кутиб турибди. Муҳлисларимизни катта армияси бизни қўллаш учун келяпти. Буни ҳис қилган ҳолда ғалабага харакат қиламиз. Иккинчи даврада бизда айрим муаммолар бўлгани рост, ғалаба қозона олмадик. Лекин кубок бошқа даража, бу ўйин биз учун жуда муҳим. Шу сабабли, муаммолар бўлди биз уни устида ишладик. Яна бир бор айтаман, кўплик учун биринчи финал, шунинг учун бизда каттароқ ҳиссиёт, бошқача кайфият мавжуд. Мухлисларимиз учун катта байрам уюштириб бермоқчимиз. "Навбахор"да бу босқич бўйича тажриба бор. Уларда ОЧЛ тажрибаси бор, айтганимдай бизда биринчиси, бизни ўз режаларимиз бор, умид қиламан биз бу режаларни амалга оширамиз. Ўйинга биргина Абдуманнонов эмас, 23 футболчининг барчаси тайёрланяпти, барчаси соғ ва эртанги ўйинга тайёр. Барча футболчилар эртанги ўйинни интизорлик билан кутяпти. Фарғонада ўтган мавсум уй ўйинларимизни ўтказганмиз, аммо бизни мухлислар барча стадионларда ёнимизда бўлишади. Қайтараман улар учун эртага байрам уюштирмоқчимиз. Ғалаба қозонсак кейин гононарни гаплашамиз. Ҳозирда вазифа кубокни ютиш" - деди Хомяков.

Киритилди: 17:13, 04.10.2024.
Ўқилди: 1781 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик