Англиянинг "Арсенал" клуби вингери Раҳим Стерлинг профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиш ёки бўлмаслигини билмаслигини айтди. Стерлинг "Арсенал"да ижара асосида ўйнайди. Футболчининг ҳуқуқлари "Челси"га тегишли.
"Мураббий бўлиш-бўлмаслигимни билмайман. Балки ёш футболчилар билан ишлашни бошларман, келажакда уларни нималар кутаётганини билишга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Мен одамларга ёрдам беришни жуда яхши кўраман. Лекин фаолиятим тугаганидан кейин нима қилишимни ҳозирча билмайман. Бу келажак масаласи", - деди Стерлинг "Арсенал" расмий сайтига.
Стерлинг 29 ёшда. Англиялик футболчининг профессионал фаолиятидаги биринчи клуби "Ливерпуль" бўлган. 2015 йилда Раҳим “Манчестер Сити”га ўтган, 2022 йилдан эса “Челси”да ўйнаган.