Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Гвардиола "Манчестен Сити"га қўйилаётган айбловлар ҳақида: "Клубни ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли - ғалаба қозониш"

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола молиявий айбловларга қарамай, "Манчестер Сити"га ишонч билдирди.

2023 йилнинг февралида Премьер-лига “Манчестер Сити”ни 2009-2018 йиллар давомида 115 та молиявий қоидаларни бузганликда айблади. Иш бўйича тингловлар бошланди ва ҳукм келаси йилнинг баҳоридан олдин чиқарилиши кутилмоқда.

"Мен бу клубнинг асосий қисмиман ва клубни ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли ўйинларда ғалаба қозониш ва энг яхши ишни қилишдир. Мухлисларга хабар етказиш учун барча ОАВга энг кўп гапирадиган мураббий, клуб вакили бўлганим учун шу ердаман.

Ва, албатта, мен ўз клубимни ҳимоя қиламан, мен хўжайинга, алоқа бўлими раисига, бош директорга ва бу ерда йиллар давомида ишлаган барча одамларга ишонаман. Мен уларни жуда яхши биламан, сизлардан кўра кўпроқ. Ўзингизни ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли - ўз ишингизни ўз кучингиз билан бажаришдир, бу ерда ишлайдиган ҳар бир киши масъулиятли.

Қолганларига келсак, албатта, саккиз-тўққиз йил ичида ҳар хил вазиятлар бўлган, улар доимо мавжуд. Улардан баъзилари кутилган, баъзилари эса кутилмаган. Ҳеч қандай шикоятлар йўқ, сиз нима қилишингиз керак бўлса шуни қиласиз. Мен бу клубнинг бир қисмиман, шунчаки мураббий эмас. Мен бу клубни яхши кўраман ва ҳар доим шундай бўлиб қоламан" - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Киритилди: 22:38, 04.10.2024.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.