«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа ярим ҳимоячиси Томас Парти ҳақида гапирди.
«У «Арсенал»нинг асосий ўйинчиси. У ажойиб ўйинчи ва биз буни ҳар ҳафта кўришимиз мумкин. У аъло спорт формасига қайтмоқда», - дея Артета сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда 31 ёшли Парти барча турнирларда саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.