Англия Премьер-лигаси ҳужумчисига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда. Todofichajes портали хабарига кўра, "блауграна" ҳужум чизиғини "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначо билан кучайтирмоқчи.
20 ёшли аргентиналик футболчи ҳозирда 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Гарначонинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.