Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Пике: «Бетис» устидан ғалаба бизга чемпионликни нақд қилди»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Жерард Пике «Бетис»га қарши Испания чемпионати доирасидаги учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бетис»га қарши учрашув биз учун жуда муҳим эди. Ғалаба амалда бизни чемпионга айлантирарди. Бу бизга бутун умр керак бўладиган даражадаги ғалаба эди».

«Биз ажойиб учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз ўхшамади. Рақибда эса икки голли вазият бўлди ва иккаласидан ҳам унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ўйинимизни топиб олдик ва ғалаба қозондик».

«Месси — дунёнинг энг кучли футболчиси. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Умид қиламанки,у ҳали узоқ йиллар бу ўрнини сақлаб қолади. У қачон ва қаерда, керакли вақтда пайдо бўлишни жуда яхши билади».

«Мен Виланова ҳақида жуда яхши фикрдаман. У 15 ёшимдан буён менга устозлик қилиб келади. Шунинг учун унинг ҳазилларидан хафа бўлмайман. У бош мураббий. Нимани хоҳласа шуни гапиради».

«Мен ўйинимизни кучайтиришимиз керак деганда, ўзимни назарда тутганман. Биз ҳаммамиз кейинги йилд бу йилгига қараганда, кучлироқ бўлиш учун ҳаракат қиламиз», дейди Пике.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:12, 06.05.2013.
Ўқилди: 2786 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.