Мадриднинг "Реал" клуби январь ойидаги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтира оладиган футболчиларни топиш устида иш бошлади.
Яқинда маълум бўлишича, Дени Карвахаль тиззасидан олган жароҳати сабаб яқин орада майдонга туша олмайди - у мавсум охиригача майдонга қайтиши даргумон. Журналист Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, "Реал" январь ойида ўзининг ҳимоявий позицияларини мустаҳкамлаш учун турли вариантларни кўриб чиқади. Клуб аллақачон мавжуд вариантларни ўрганмоқда.