16-жаҳон чемпиони, жаҳон рейтинги етакчиси, норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен шахмат ўйнашга қарши бўлмаган футболчилар ҳақида гапирди.
"Мен футбол мухлисиман ва албатта Салоҳнинг мухлисиман. Мен у билан ҳали учрашганим йўқ, лекин мен жуда хоҳлардим - худди шахмат ўйнайдиган бошқа спортчилар каби мен ҳам ҳайратдаман.
Мен Мартин Эдегорнинг (Карлсеннинг ҳамюрти, "Арсенал" футболчиси) озгина (шахмат) ўйнашини ҳам биламан.
Энг яхши шахмат ўйнайдиган футболчига келсак, мен билмайман. Кўп муносиб ўйинчилар бор (футболчилар ҳақида гапирганда). Лекин мен дуч келган спортчилар орасида ҳақиқатан ҳам яхши шахматчилар бор ёки йўқлигини билмайман", - дея Карлсеннинг сўзларини келтиради The Guardian.