"Манчестер Сити"нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд клуб ва мухлисларига кўрсатган қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдирди.
"Ҳей болалар. Мен клубга, мухлисларга ва барчага сўнгги бир неча ҳафта давомида қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтмоқчиман. Биз сабрсизлик билан кутамиз ва бундан кейин нима бўлишини ўйлаймиз", - деб ёзди форвард.
Жорий мавсумда Эрлинг барча турнирларда 10 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол урди.