"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави оғир жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтишга тайёр.
20 ёшли футболчи ўтган йилнинг ноябрида Испания терма жамоаси сафида ўйнаб юрган чоғида жароҳат олгани сабабли 11 ой майдонга туша олмади. Diario Sportнинг янгиланган маълумотларига кўра, Гавининг майдонга қайтиши "Барселона"нинг "Севилья" билан 20 октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинида бўлиши мумкин. Ярим ҳимоячи халқаро танаффус тугагунига қадар керакли формасини тиклаб олади, август охиридан бери майдонга тушмаган Фермин Лопес ҳам майдонга тушишга тайёр бўлади.
Айни дамда Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лигада "Реал"дан 3 очко олдинда борган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.