Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 0-0 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

ТЕННИС. Новак Жокович Мадрид турнирини эрта тарк этди

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович Испания пойтахтида ўтказилаётган Мастерс туркумига кирувчи “Mutua Madrid Open” халқаро турнирининг иккинчи даврасида болгариялик Григор Димитровга 6-7, 7-6, 3-6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Кеча бўлиб ўтган иккинчи босқич ўйинларида америкалик Жон Изнерни саралаш босқичидан асосий тўр баҳсларига чиққан испаниялик Пабло Андухарга 4-6, 4-6 ҳисобида, дунёнинг 8 рақамли теннисчиси Ришар Гаскени испаниялик Даниэл Химено-Траверга 5-7, 6-3, 4-6 ҳисобида имкониятни бой бериши ҳам кутилмаган ҳолат бўлди.

Иккинчи босқич мусобақаларида, шунингдек, испаниялик Фернандо Вердаско канадалик Милос Раонични 6-4, 2-6, 7-6 ҳисобида, британиялик Энди Маррэй германиялик Фиореан Майерни 7-6, 7-6 ҳисобида, франциялик Жил Симон ҳамюрти Жереми Чардини 6-4, 7-6 ҳисобида, швейцариялик Рожер Федерер эса чехиялик Радек Степанекни 6-3, 6-3 натижаси билан мағлуб этдилар.

Бугун иккинчи босқичнинг яна бир неча учрашувлари ўтказилади. Ушбу босқичда ҳамюртимиз Денис Истомин дунёнинг 4 рақамли ракетка устаси испаниялик Давид Феррерга қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин биринчи босқичда бельгиялик Хавьер Малисс устидан 6-2, 6-3 ҳисобида зафар қучган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:43, 08.05.2013.
Ўқилди: 3732 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.