Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигасининг 3-тури доирасида Исроил билан ўйинни (4:1) кузатиш учун Стокгольмда бўлди. Бу ҳақда "RMC Sport" хабар бермоқда.
Манбага кўра, аввалига Мбаппе ва бир неча қариндошлари ресторанда кечки овқатланиб, сўнг тунги клубга боришган. Бундан ташқари, буни «қаймоқранглилар» томони маъқулланган. Клуб машғулотларни давом эттиришдан олдин ҳужумчига бир неча кун дам берди. Мбаппега индивидуал тайёргарлик дастури ҳам берилди.
Аввалроқ, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 25 ёшли футболчи жароҳатидан реабилитация олаётгани сабабли терма жамоага чақирилмаганини айтганди.