Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида мутлақ жаҳон чемпионлик жанги ҳақида маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.

10 октябрь куни боксчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва улар нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди.

Қайд этиб ўтишимиз керак, Бетербиев ва Бивол 1 июнь куни тўқнаш келиши лозим эди, бироқ Артур жароҳат олгани боис, жанг қолдирилганди. Натижада, Бивол Малик Зинадга қарши жанг қилиб, уни 6-раундда нокаутга учратди.

Бивол 23 та жангининг 23 тасида ғалаба қозонган (12 таси нокаут билан). Бетербиев ҳам жангларининг барчасида зафар қучган.

Ар-Риёднинг Кингдом Арена стадиони ушбу жангга мезбонлик қилади. Аввалроқ ушбу стадионда Фьюри—Нганну, Фьюри—Усик жанглари бўлиб ўтганди. Шунингдек, Бивол, Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер ҳам ушбу аренада жанг қилган.
Фото: Getty Images

Жанг олдидан Артур Бетербиев ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Менимча, биз кўп гаплашиб юбордик. Ҳаммасини амалда ҳал қилиш керак бўлган-да, нега керак бунча гапириш. Жанг пайти нима бўлишини кўрамиз.

Улар мени танлади. Ҳозирча, Сауль Алварес ёки бошқа кимдир мени қизиқтиргани йўқ”.

Дмитрий Бивол ҳам жангдан олдинги фикрларини билдирди:

“Рақибларим ҳақида ўйлаганда, улардан ҳайратланаман. Бири чемпион, бошқаси эса енгилмас. Нега асабийлашишим керак? Артур — катта чемпион, унда менга керак бўлган ҳамма нарса бор.

Ажойиб боксчи билан рингни бўлишаман. Жангнинг бир неча сценарийси бор. Лекин Бетербиевга қарши жуда катта ва яхши лагер ташкил қилдик”.
Фото: Getty Images

Ҳозирча ушбу жангни Ўзбекистонда расмий трансляцияси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. ESPN+ ҳамда DAZN платформасида ушбу жангни томоша қилиш мумкин.

12 октябрь кунги оқшомда жанг қилувчи жуфтликлар билан танишинг:

Артур Бетербиев (20-0, 20 КО), Россия — Дмитрий Бивол (23-0, 12 КО), Россия
Шакур Стивенсон (22-0, 10 КО), АҚШ – Жо Кордина (17-1, 9 КО), Британия
Крис Юбенк (33-3, 24 КО), Британия – Камил Шеремета (25-2-2, 8 КО), Польша
Фабио Уордли (17-0-1, 16 КО), Британия – Фрэйзер Кларк (8-0-1, 6 КО), Британия
Жей Опетайя (25-0, 19 КО), Австралия – Жек Масси (22-2, 12 КО), Британия
Бен Уиттакер (8-0, 5 КО), Британия – Лиам Кемерон (23-6, 10 КО), Британия
Скай Николсон (11-0, 1 КО), Австралия – Рейвен Чапмен (9-0, 2 КО), Британия
Муҳаммад Ал-Оқил (0-0, 0 КО), Саудия Арабистони – Хесус Гонсалес (3-2, 0 КО), Колумбия.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:32, 12.10.2024.
Ўқилди: 1634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик