AS нашри хабарига кўра, Давид Алабанинг сафга қайтиши учун ҳали аниқ сана йўқ. У "Реал"нинг умумий гуруҳида машғулотларни декабрда ёки 2025 йил бошида бошлаши мумкин.
Ҳар ҳолда, 32 ёшли футболчининг қайтиши у 100 фоиз тайёр бўлгандагина амалга ошади.
Футболчи сўнгги бор 2023 йилнинг 18 декабрида майдонга тушган.