«Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон «Олтин тўп»ни ким олиши кераклигига жавоб берди.
Совринга асосий даъвогарлар ярим ҳимоячи Родри ва ҳужумчи Винисиус Жуниор. Испаниялик футболчи Эдерсон билан «Манчестер Сити»да бирга ўйнайди, Вини эса дарвозабон билан бир терма жамоа шарафини ҳимоя қилади.
«Олтин тўп»? Мен бунга Винисиусни лойиқроқ деб биламан. Умид қиламанки, у совринни қўлга киритади», - деди 31 ёшли дарвозабон "TNT Sports" нашрига.