Британиянинг машҳур The Guardian нашри Англия Премьер-лигасининг ўтган ёзда амалга оширилган энг яхши трансферлари рейтингини тузиб чиқди.
Ушбу рўйхатда биринчи ўринни "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида Лондон клубига ўтган "Челси" вингери Жейдон Санчо (7,32) эгаллаб турибди. Иккинчи қаторда эса “Тоттенхэм”нинг янги ҳужумчиси Доминик Соланке (7,22). Кучли учликни “Ипсвич” ҳимоячиси Дара O'Ши (7,18) якунлаб беради.
Англия чемпионатининг 2024/2025 йилги мавсумдаги 10 та энг яхши ёзги трансферлари:
Джейдон Санчо («Челси») – 7,32
Доминик Соланке («Тоттенхэм») – 7,22
Дара О’Ши («Ипсвич») – 7,18
Илиман Ндиайе («Эвертон») – 7,17
Максанс Лакруа («Кристал Пэлас») – 7,11
Факундо Буонанотте («Лестер») – 7,04
Риккардо Калафьори («Арсенал») – 6,99
Савио («Манчестер Сити») – 6,97
Никола Миленкович («Ноттингем Форест») – 6,91
Нуссайр Мазрауи («Манчестер Юнайтед») – 6,89.