"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола муваффақияти ҳақида фикр билдирди. Испаниялик фаолияти давомида икки марта треблга эришган ягона мураббий бўлиб қолмоқда.
Ушбу ютуқ ҳақида сўралганда, Гвардиола ўзини мақтади: "Мен жуда яхшиман", - деб 53 ёшли мураббий сўзларини келтиради Siti Xtra.
Гвардиола ҳозирги лавозимида 2016 йилдан бери ишлаб келмоқда. Эҳтимол, жорий кампания унинг "шаҳарликлар" бошқарувидаги охиргиси бўлиши мумкин.