"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо майдонга қайтишга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, испаниялик футболчи яқин 2-3 кун ичида шифокорлардан майдонга тушиш учун рухсатнома олади.
У каталонияликларнинг "Севилья"га қарши ўйин қайдномасига киритилиши кутилмоқда.