"Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастонининг агенти Туллио Тинти футболчининг ҳозирги жамоасида қолиш истаги ҳақида гапирди.
"Бастони "Интер"ни тарк этиши мумкин дейишдан маъно йўқ. У бу клубнинг ҳақиқий мухлиси, унга бу ерда ҳамма нарса ёқади. Бир ярим йил аввал шартномани узайтиргандик, ҳаммаси жойида", - деди Тинти.