"Милан" ва Маттео Габбиа янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли италиялик марказий ҳимоячи "россонерилар" билан 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолайди.
Габбия клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан буён асосий жамоа вакили.