ПСВ ҳимоячиси Сержиньо Дест интервью бериб, фаолиятидаги энг қийин дамларни эслади.
- Мен "Милан"да кам ўйнадим ва бу клуб ҳақида ҳеч нарсани тушунмадим. ПСВда мен дарҳол бошқа ўйинчилар ва бутун жамоа, жумладан, мураббийнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. Бу ерда осойишта муҳит ҳукм суради, бу эса асосий нарсага, ўйинга эътибор қаратишга имкон беради", дея Дест сўзларини келтиради pianetamilan.it.
ПСВ айни дамда Нидерландия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.