Сербиялик ҳужумчи Марко Арнаутович январь ойидаёқ "Интер"ни тарк этиши мумкин. Турин клуби жиддий жароҳат олган ва мавсум охиригача сафдан чиққан Дуван Сапатадан айрилди - бу унинг ўрнига ўринбосар кераклигини англатади.
Айнан Арнаутович Дуван ўрнига сотиб олиниши мумкин, деб хабар беради Sport Mediaset. У клубда кам ўйнамоқда, гарчи у Чемпионлар лигасида "Црвена Звезда"га қарши ўйинда гол урган бўлса ҳам.
Аввалроқ, Арнаутовичга А Сериянинг "Болонья" клубидан қизиқиш бўлганди.